😂 Ньюкасллик болакайни трансляция режиссёри сотиб қўйдиКуни кеча Англия лига кубоги биринчи ярим финали доирасидаги "Арсенал" - "Ньюкасл" учрашуви бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар сафардан 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб қайтишди. Мазкур баҳсни ньюкасллик Сэмми исмли болакай стадиондан туриб томоша қилди. Ўқитувчилардан бири Сэммини ТВ орқали мухлислар орасида кўриб қолди ва бу болакайга қимматга тушди. Мактабдан Сэммининг ота-онасига 7 январь кун учун уларнинг фарзандига "дарсга сабабсиз келмаслик" номли хат етиб келди.
Лекин Сэмми дарсни қолдириб, у қадар хафа бўлгани йўқ. Чунки "Ньюкасл" 2010 йилдан буён илк бор "Эмирейтс"да ғалабага эришди. Сэмми ўша пайтда хатто туғилмаганди ҳам.
Сиз ёшликда мактабга бормай футбол томоша қилгани борганмисиз?
@championatasia