Смотреть в Telegram
#Бадал Мафтуна Абдуллаева 104~қисм. Самина сабаб Гулниҳолга ортиқча гап қилишмагани билан, дўкондаги қизлар ўзи ҳақида бошқача ҳаёлга борганини сезди қиз. Аммо начора уни кўнгилсизликлар севади ахир. - Ҳозир Замира опам эшитганида "шундай деб ўзингга чақиравер нохушликни" деган бўларди,- деди қиз ўзига-ўзи кулиб. У бугун эртачи қайтиб укасига ҳамирли овқат қилиб бермоқчи эди. Энди ҳамир ёйишни бошлаши билан эшик қўнғироғи жиринглади. Қўлини артиб эшикка чиқди. Куръер қўлига қути тутқазди. - Шахсан қўлингизга.    Гулниҳол имзо чекиб қутини олиб қолди. Қизиқсиниб, ҳам ҳайрон қолиб ичини очди. Унда зирак бор эди. - Мени бир пойи йўқолиб қолган анави зирагим~ку.    Қиз ой ва юлдуз шаклидаги зиракни қўлига олиб, ҳайрон бўлди. - Тилла... Вой ўлай ким буни тилладан ясатиб берибди менга...    Ҳаёлига Ҳабиб келди. - Эй, Худойим... Наҳотки у... Жинни бўлганми?    Ҳамири ёдига тушиб қўзғалгунча ярим соат термулди зиракка. - Замира опа буни қандай яхши томонини ўйлай ахир... Фақат ёмонликни ўйлайсан дейсиз,- деди лабларини тишлаб.    Ҳаёли ҳар томонга кетиб мантини ҳам шўр қилиб юборибди. Укасига сузиб бериб ўзи егиси келмай хонасига кириб олди. Ва Ҳабиб билан илк учрашган чоғидан шу кунгача бўлган барча воқеаларни эслашга уринди. - Замира опамга айтишим керак. Улар бошлиғини мендан яхши билади.    Шу ҳаёл билан Замирага сим қоқди. Иккови оғзи қизиб ярим соат суҳбатлашгач Гулниҳол дардини тўкиб солди. Уни диққат билан эшитган Замира бир оз сукут қилиб шундай деди: - Биласанми... Сени ишга олишни шахсан уни ўзи таъйинлаган. Иш сўраб келганингни қаердан билган билмадим, аммо айнан унинг топшириғи билан ишга олингансан. Гулниҳол учун бу гап жуда кутилмаган бўлди. Ўйлаб олиш учун Замира билан алоқани узди. Аммо кўп ўйлай олмади. Эшик қўнғироғи чалинди. - Яна ким экан,- қиз оғир қадамлар билан эшик томон борди. Эшик "кўзи"дан қараб эса яна ҳайратланди. Эшик ортида Самина турарди. - Бу ерда нима қиляпти бу қиз,- Гулниҳол шошиб эшикни очди.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств