Смотреть в Telegram
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида “Харидлар маркази” ва унинг 13 та ҳудудий филиали ташкил қилинади Президент Шавкат Мирзиёев 14 ноябрь куни касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволашга оид таклифлар тақдимоти билан танишди. Тақдимотда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида “Харидлар маркази” ва унинг 13 та ҳудудий филиали ташкил этилиши маълум қилинди. Марказга 2025 йил 1 январдан бошлаб, оригинал дори воситалари ва ёпиқ турдаги лаборатор ускуналар учун сарфлов воситаларини бевосита ишлаб чиқарувчидан тўғридан-тўғри харид қилишга рухсат берилади. Шунингдек, донорларни қўллаб-қувватлаш кенгайтирилади. Жумладан, “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони олганларга бир йўла бериладиган пул мукофоти базавий ҳисоблаш миқдорини 5 бараваридан 15 бараваригача оширилади. Уларга жамоат транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилади, давлат сиҳатгоҳларида даволаниш навбатсиз бўлади. Ушбу янги тизим келгуси йил 1 январдан жорий қилиниши белгиланди. @pressuzb
Telegram Center
Telegram Center
Канал