Смотреть в Telegram
Мен давлат ташкилотида ишлайман. Турмуш ўртоғим ҳеч қаерда ишламайди. Турмуш ўртоғим учун Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўласам унга иш стажига инобатга олинадими? Жисмоний шахс томонидан меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги ўз даромадларидан 2021 йил 1 июндан кейинги даврда ишламайдиган эри (хотини) учун ихтиёрий асосда Солиқ кодексида белгиланган тартибда ижтимоий солиқ тўланган давр пенсия ҳисоблашда иш стажи ҳисобида инобатга олинади. Жисмоний шахс мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб турмуш ўртоғи учун Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ миқдорини мустақил равишда тўлаш ҳуқуқига эга. ➡️ Батафсил ➡️ РУС 📞 12-71     🌐 pfru.uz Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Telegram Center
Telegram Center
Канал