«Жудаям қийин савол» —
Қўчқоров тиббиёт ходимларининг маоши ҳақида
Депутат Қизилгул Қосимова таълим ва тиббиёт соҳасидаги ойликларнинг пастлиги бу соҳалардаги хизмат сифатига салбий таъсир қилишидан хавотир билдирди. Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров малакали ўқитувчиларга юқори маош тўлаш тизими яратилгани, шундай тизим тиббиётда ҳам жорий этилиши, лекин ҳукуматда ҳали аниқ ечимлар йўқлигини айтди. «Асосий масала – кимга ва нима учун юқори ойлик тўлаш», деди у.
👉 @PATRUL_UZ