Смотреть в Telegram
"Гудзон мўжизаси" 2024 йилнинг сўнгги кунлари учоқларнинг авиаҳалокати ҳақидаги хабарларга тўлиб кетди. Ҳаво йўлларининг нотинчлиги, фавқулотда ҳолатлар, жабрланган инсонлар тақдири... Ўзимнинг ҳам режалаштирган саёҳатим бир мунча орқага сурилди. Ўша кунлари бир фильмни бисотимга олиб қўйгандим. Бугун тонгдан шу кинони кўриб тугатдим: "Гудзон мўжизаси" 2009 йил 15 январ куни Нью Йорк аэрапортидан учган самалёт қушлар хужумига учрайди. Иккита двигател ҳам ишдан чиқади. 155 нафар йўловчининг тақдири 42 йиллик тажрибага эга моҳир учувчи Саллининг қўлида қолади. Учувчи ҳеч бир аэрапортга етиб боролмаслигини билгач, Гудзон дарёсига қўнади ва барча одамларнинг ҳаёти сақлаб қолинади. Кўришни тавсия қиламан. Учувчининг маҳорати, авиаҳалокатдан сўнг тергов жараёнлари, телеканалларнинг репортажлари, энг муҳим жойи, қутқарув ишлари атиги 24 дақиқа давом этгани... Умуман олганда учувчи ҳаётидаги реал фильм. @Oykumushingiz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств