Смотреть в Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Онажон..😢 (бир қизнинг номидан) Армон юрагимда ўсмоқда чунон, Худдики бир терак бўлиб боряпсиз. Сезиб бормоқдаман қанча улғайсам, Шу қадар Сиз керак бўлиб боряпсиз! Онажон, одамлар кўзида кулгу, Ичида нафратлар сизиб туради. Юрак ҳам кияди ожизлик тўнин Сизнинг йўқлигингиз сезиб туради. Бу бозор ҳаётнинг афъоли - зарда, Бир йиқитиб олса тинмай куларкан. Айниқса, Онажон, қиз болаларга Онаси жуда ҳам керак бўларкан! Гарчи улғайдим мен ҳадиксиз, тетик, Нигоҳларим гарчи ҳаддан-да шўхдир. Тилло остонамда дунё ётар, лек Сиз йўқсиз, гўёки ҳеч нарсам йўқдир! Тўққиз йил муқаддам ташлаб кетдингиз, Ўн етти ёш эдим роса кутганман. Кўзларим қаърида тўпланди денгиз, Ўша “ўн етти”да қолиб кетганман! Тақдир шу экан-да, ўжар ва қайсар, Барига жимгина шерикдирман мен. Юрагимда Сизнинг номингиз яшар, Эҳтимол, шу сабаб тирикдирман мен! © Хайрулла Ҳамидов Қадрдонларга улашинг Қадрли бўлган инсонлар учун ❤️❤️ https://t.center/+pr_RRJLIk3E3YmNi https://t.center/+pr_RRJLIk3E3YmNi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств