#Сўраган_эдингиз
Қисқартма сўзлар: қўшимчалар қўшиб ёзиладими ё ажратиб?
Тилимизда рус ва бошқа Европа тиллари таъсирида қисқартма сўзлар пайдо бўлган. Уларнинг имлосида баъзан иккиланишлар бўлиб туради. Қоидаларни билиб олиш эса бунга барҳам беради.
Имло қоидаларига кўра, қисқартмаларнинг барча турлари ва уларга қўшиладиган қўшимчалар
қўшиб ёзилади:
СамДУ, ТошДУнинг каби.
Яъни:
Сам ДУ, Фар ДУ, Ўз МУ деб
ажратиб ёзиш хато.
Қисқартмага бирикадиган қўшимча ҳам қўшиб ёзилади: СамДУда, ФарДУга, ЎзМУдан.
❗️ Лекин ёнма-ён келган икки қисқартма
ажратиб ёзилади: ЎзХДП МК – Ўзбекистон Халқ демократик партияси марказий кенгаши. Бу ерда
ЎзХДП алоҳида,
МК алоҳида қисқартма.
📌 Демак:
АҚШда, БМТнинг, ОАВдан, ЮНИСЕФни, БухДУга
✅
АҚШ да, БМТ нинг, ОАВ дан, ЮНИСЕФ ни, БухДУ га, Бух ДУга, Бух ДУ га
❌
@oriftolib