Смотреть в Telegram
“Менинг орзуларим кўп” рукнидан Лотин алифбосининг янги таҳрири учун таклиф Тилшунос олим ва амалиётчи ўқитувчи дўстларим билан лотин алифбосининг ўзбек тили табиатига анчагина мос, интернетга ва матн теришга қулай вариантини ишлаб чиққан эдик. Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш бўйича “йўл харитаси” тасдиқлангани ҳақидаги хабарни ўқигандан сўнг шу лойиҳани эълон қилишга қарор қилдим. Мабодо маъқул келса, ислоҳ учун шу версиядан ҳам фойдаланиш мумкин. Балки, айнан олинмас. Лекин кўрсатилган далил ва асослар билан холис танишиб чиқилса, фақат хурсанд бўламиз. Айтганча, бу мутлақо шахсий таклиф. Алифбода нима ўзгаришлар бўлади? 1️⃣ Ч лотинчада С белгиси билан ифодаланади. 2️⃣ Ğ ğ, Ŏ ŏ, Ş ş ҳарфлари киритилади. 3️⃣ X ва H яхлитланади. 4️⃣ Ng ҳарфи алифбо таркибидан чиқарилади. 5️⃣ Тутуқ белгиси алифбодан ҳам, фойдаланишдан ҳам чиқарилади. Изоҳ, далил ва асослар билан сайтда тўлиқ танишишингиз мумкин. Алифбо варианти қуйида расм кўринишида илова қилинган. Таклиф ва мулоҳазаларингизни изоҳларда қолдиришингиз мумкин. @oriftolib
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств