Кўнгилчанми ё кўнгилчанг?
-чан қўшимчаси белги-сифатни билдирувчи сўзлар ясайди:
кўнгилчан, ориятчан, бўйчан, шўхчан, таъсирчан, уятчан, хаёлчан, ўйчан каби.
Маълум бир кийимнинг бир ўзини, бошқа кийимларсиз кийганлик маъносидаги сўзларни ҳам ясай олади:
яктакчан, кўйлакчан, иштончан, майкачан, маҳсичан, сарпойчан, трусичан сингари.
Юқоридаги каби ўринларда қўшимчани
-чанг шаклида ишлатиш
хатодир.
📌 Демак,
Кўнгилчан, бўйчан, хаёлчан, кўйлакчан, иштончан
✅
Кўнгилчанг, бўйчанг, хаёлчанг, кўйлакчанг, иштончанг
❌
❗️ Аммо
-ча ва
-нг алоҳида қўшимча бўлганда ва улар бошқа маънони ифодалаганда бу шаклда ишлатиш мумкин:
Кўнгилчанг бунча нозик бўлмаса!
Кўйлакчанг жуда ярашибди, қизим.
Тепадаги жумлаларда
-ча кичрайтириш,
-нг эса иккинчи шахс эгалик қўшимчасидир.
@oriftolib