👨🏫Ударение и слог.
🧐 Урғу ва бўғин ҳақида.
🇷🇺Ударение.
🇺🇿Урғу.
Сўз ичидаги бўғинлардан бирининг бошқа бўғинларга қараганда кучлироқ айтилиши, яъни сўз бўғинларининг биттасида овоз кучайиб, нисбатан кучлироқ айтилиш ҳодисаси урғу деб аталади.
Урғу тушган бўғин — урғули бўғин — ударный слог, қолганлари эса — урғусиз бўғин — безударный слог дейилади. Урғу (') белгиси билан кўрсатилади.
Ўзбек тилида урғу кўпинча сўзнинг охирги бўғинига тушади. Шунга кўра сўзларга ясовчи ёки турловчи аффикс қўшилганда урғу ҳам кўпинча сўз ўзагидан аффиксларга, яъни
сўзнинг охирги бўғинига кўчади, масалан: қишлОқ , қишлоқлАр,
қишлоқлардА; ўртОқ, ўртоқлАр, ўртоқларгА каби.
Рус тилида эса урғунинг муайян ўрни йўқ. Турли сўзларда урғу турли бўғинларга тушиши мумкин. Сўзнинг ўзгаришига қараб, урғу ҳам бир бўғиндан бошқа бўғинга кўчиши мумкин, масалан: ход, ходИть, хОдит, дом, домА, дОма.
Баъзан урғунинг бир бўғиндан бошқа бўғинга кўчиши билан:
а) сўзнинг маъноси ўзгаради, масалан: замОк (қулф ) — зАмок (қалъа), мукА (ун) — мУка (азоб);
б) сўзнинг грамматик формаси ўзгаради, масалан: зЕмли — землИ, вОды — водЫ.
Боғловчи, кўмакчи ва юкламалар одатда урғусиз бўлади. Баъзан эса урғу отдан олдин келган олд кўмакчига ўтиши мумкин, масалан: нА пол, нА гору каби.
Слог. Бўғин.
Бир нафас билан айтилган бир ёки бир неча товуш бирикмаси бўғин деб аталади.
Рус тилида бўғин унли товушнинг иштироки билан тузилади; ёлғиз ундош товушлардан бўғин тузилмайди.
Сўзнинг унли товуши қанча бўлса, бўғини ҳам шунча бўлади, яъни ҳар бир унли товуш алоҳида бўғин ҳосил қилади.
Унли товуш билан тугаган бўғин открытый слог - очиқ
бўғин, ундош товуш билан тугаган бўғин закрытый слог - ёпиқ бўғин деб аталади.
Рус тилида сўзлар бир, икки, уч ва ундан ортиқ бўғиндан иборат. Бўғинлар қуйидагича тузилиши мумкин:
1. Бир унли товушдан — а, и.
2. Ундош + унли — та, по.
3. Ундош + унли ундош — так, мой.
4. Ундош + ундош + унли — бро-ситъ, кни-га.
5. Ундош + ундош + унли + ундош — знать, брать.
6. Ундош + унли + ундош + ундош — мозг, лист.
7. Ундош + ундош + ундош + унли — се-стра.
8. Ундош + унли + ундош + ундош + ундош— дарст (государство сўзида).
9. Ундош + ундош + ундош + ундош + унли — встре-ча.
10. Ундош + ундош + ундош + ундош + унли + ундош — встреч (встречный сўзида).
@rustili_Onlayn_darshttps://t.center/onlinerustilidarslari