..... Бу воқеа ҳаётимда ўчмас из қолдирган. Ўшанда қишнинг совуқ кунлари эди. Онам кичик синглимга чиллали бўлиб отам мазаси бўлмагани туфайли ўз ҳохиши билан ишдан бўшаган пайтлари.
Мен 7 - синфда ўқир эдим, оилада бош фарзанд бўлганим учун кўп юмуш ташвишлар менинг зиммамда бўлар эди.
Кунларнинг бирида, печкага ёқиш учун керосин тугаб қолди. Уйимизда йўқчилик шароит туфайли, ҳатто отамнинг туғишган укаси амаким ҳам айтганини қилмасдан бир иш баҳона қилиб кетиб қолди. Ўшанда кечги соат ўнлардан ошган эди. Отам бир бензин соладиган идишни олдида, менга:
- Юр қизим заправкага борамиз, - деди.
Мен устимга чопонимни кийдимда, тезда отамнинг ортидан, изма-из боравердим.
Ҳамма ёқ оппоқ қор, йуллар музлаган, жонни оладиган ҳолда изғирин эди. Олдинда отам. Мен ортидан ҳеч нимани билмасдан бораверардим.
Бир занжирли қулф дарвоза ёнига етиб келдик.
"Ёқилғи сақлаш шахобчаси"да отамнинг яқин дўсти Иброхим ака ишларди.
Отам дўстини чақира бошлади.
- Иброхим....., Иброхим.
Ҳеч ким жавоб бермади. Отам яна чақирди. - Иброхим бормисан?
Жимжит, ҳеч ким йўқ. Шунда отам менга:
- Кел қизим - дедида, девор тагига энгашди.
- Ҳа ота, нима қилайин - дедим.
- Қизим, мен энгашганимда елкамга чиқ. Девордан ошиб ўтасан - деб айтди.
Мен отамга қарадим, отамнинг хансираб нафас олаётганидан, мазаси кочаётганини сездим.
Тўрт метр баландлик девордан қиз бола ҳолимга сакраб ўтишдан қўрқиб эмас,
отамнинг менга имконсиз мухтож ҳолда қараб турганини, биринчи бор кўриб турганим учун йиғладим.
Отам менга:
- Йиғлама - деб жеркиди.
Мен отамнинг елкасидан ўтиб деворга чиқдим. Отам:
- Қўрқма, сакра қизим - деди.
Мен ерга сакрадим. Ерга ёмон тушиб оёғим оғриса ҳам билдирмадим.
Отам девор орқасидан туриб айтиб турди.
- Қизим қўрқма. Учта очиб ёпадиган кран бор. Ўшандан кўкини бура. "Керосин" деб ёзилган, қара қизим, яхшилаб - деди.
Отам бензин идишни дарвоза тагидан узатди. Мен отам айтгандек қилиб бажардим.
Керосин солинган идишни дарвоза тагидан отамга қайтиб узатдим. Отам менга..
- Қизим сал нарига юрсанг. Девор тагида темир яшиклар бор. Ўшандан деворга чиқиб олда, сакра, мен қараб тураман.
Мен озроқ бориб, темир ёғоч аралаш яшикларни топдим.
Музлаб ётган бу темир яшикларни, на ушлаб бўлар эди, одам оёғи ҳам турмайдиган ҳолда муз бўлиб қолган.
Мен йиғлай бошладим яна.
Отам дарҳол етиб келдида, девор ортидан:
- Она қизим йиғлама, кучинг борича ҳаракат қил..Мени яхши кўрасанми? - деди. Отамнинг ўша гаплари менга куч бўлдими қўлим темирга ёпишса ҳам. Бир амаллаб деворга чиқдимда, сакрадим. Оёғим сингандек оғриб кетди. Отам мени бир бағрига босиб олдида, "совқотмадингми" деб қўлларимни қў ллари билан ишқалаб қўлимни иситган бўлди. Қўлимни иситар экан, сув томганини сездим.
Бу отамнинг қўз ёши эди.
Ўшанда амакимни ёмон кўриб кетган эдим. Орадан анча йиллар ўтди. Мен ўқидим. Укам сингилларим катта бўлишди. Ҳаёт мени шундай машаққатлар билан тақдир йўлимни топишимда ёрдам берди.
Бугун адвокатлик курсисида ўтирар эканман. Мен учун ягона бор бисотим булган, бойлигим давлатим ота онам борлигига шукурлар қиламан. Уларнинг биз учун чеккан машаққатлари, фарзандлар учун ибратдир.
Ўша бўлган воқеа юрагимда уриб тургани, мени бугунги кун шу мансаб топишимда бир сабаб бўлган десам адашмайман.
Ўзи ўткинчи дунё бўлгани билан, хотиралар қолаверар экан.
ХАДИЧА КУБРО
KANALGA OBUNA BO'LING✅
Бизлардан узоқлашманг каналимиз СИЗЛАР билан файзли
🌹🌱꧁꧂♥️♥️꧁꧂🌹🌱
Дўстларингизга улашинг!
💞💞💞💞💞💞💞💞💞
𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘
https://t.center/Onamning_Duosi_Meni_Asraydi_007