#Ватан_ҳимоячилари_куни🇺🇿 Ўғлонлар байрами🇺🇿 Ўзбекистонда ҳар йили 1
4 январь Ватан ҳимоячилари куни сифатида кенг нишонланади. Бу кунда давлатимиз
тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш йўлида хизмат қилаётган
ҳарбийлар, ҳуқуқ-тартибот органлари
ходимлари, шунингдек юртимиздаги барча
ўғлонларни байрами ўлароқ уларга чуқур ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилади.
🛡 Шу муносабат билан Тошкент ислом институти талабалари мураббийлари
Усмон Тўйчиев ва Раҳматуллоҳ Олтинбоев ҳамроҳлигида Олмазор туманида жойлашган 14,6 гектар майдонни эгаллаган
"Ғалаба боғи"га ташриф буюрдилар.
"Ватанпарварликни чинакам эътиқодга айлантирайлик" шиори остида ташкил этилган мазкур ташриф давомида талабалар
ҳарбий техникалар кўргазмаси, ёдгорлик мажмуалари ва "Шон-шараф" давлат музейи
экспозициялари билан танишдилар.
✅ Мазкур боғ 12 та ҳудудга бўлинган бўлиб, "
Кўз ёши", "Матонат мадҳияси" каби мажмуалар ўрин олган. Шунингдек,
"Шон-шараф" давлат музейининг юқори қисмида Иккинчи жаҳон урушида қатнашган
301 нафар қаҳрамонлар шарафига дарахтлар экилган.
✅ Бу каби тадбирлар ёш авлодда
ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамлаш, тарихий хотирамизга
ҳурмат ва эъзоз туйғуларини оширишда муҳим аҳамиятга эга. Ватан ҳимоячиларининг
жасорати ва фидокорона хизматлари барчамиз учун ифтихор манбаи ҳисобланади.
📱 https://t.center/oliymahad –
диний-маърифий канал! 📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram