Yandex Maps иловасида Ўзбекистондаги диққатга сазовор жойларнинг уч ўлчамли моделлари пайдо бўлди. Жами 27 та модел яратилган бўлиб, энди Тошкент, Бухоро, Самарқанд ва Хиванинг тарихий жойларини уйдан чиқмай туриб кўриш мумкин. Шунингдек, саёҳатни олдиндан режалаштириш ва суратга олиш учун чиройли ракурсларни танлаш имкони ҳам бор.
Иловани
ҳавола орқали янгилаймиз, жой номини киритамиз, харитани яқинлаштирамиз ва экранда икки бармоқни юқорига суриш орқали рангли, аниқ ишланган Ҳазрати Имом, Лаби Ҳовуз ва Пойи-Калон мажмуалари, Регистон ва Мустақиллик майдонлари, Бибихоним ва Хўжа Аҳрор Валий масжидларининг моделларини кўрамиз.
Бу шунчаки шартли шакллар эмас, балки бинолар ва ёдгорликларнинг асосий архитектура хусусиятлари, ёзувлари, соялари билан рангли ва мукаммал ишланган макетлардир. Ҳатто тунги режимда реалистик ёритиш ҳам пайдо бўлади.
Демак, иловага кириб кўринг. Маслаҳат: муҳим ишларингизни олдиндан бажариб қўйинг, чунки бу чиройли жойларнинг моделларини кўриб, ҳайратдан “қотиб” қолишингиз мумкин! Мен ҳам кўриб чиқдим — Кўкалдаш мадрасасидан бошладим ва тўхтай олмадим. Менда жуда ёқимли таассуротлар қолдирди, сизнинг фикрингиз қандай бўлди, ёзиб қолдиринг.
🧠@nurbekalimov