ВАҚТ
Вақтни ҳеч нимага ўхшатолмадим,
Юрдиму, югурдим - тўхтатолмадим.
Кеча ота-онам қўлида эдим,
Бугун улар йўқлик йўлида дедим.
Бугун боламга деб бордим бозорга,
Эрта болам мени элтар мозорга.
Ҳар ким ўз ишига жавоб оларкан,
Қолса - яхшилигу, савоб қоларкан.
Вақтни кўриб турдим, ушлай олмадим,
Ва унинг ёдида тушдай қолмадим...
БОБУР БОБОМУРОД
Йиғлама дил