Смотреть в Telegram
Деразамнинг томирларида ёмғир оқар, ювиб дунёни. Ичкарида чаламан арфа, Долғалари шамол зурёди. Финжонда чой хўрсинар кўриб Япроқларнинг видо рақсини. Йўллар чўзар, тунга қайғуриб, Чироқларнинг йироқ баҳсини. Сендан хабар келар, меҳрибон, "Иссиқми? "- деб сўроқлайсан бот. Шамоллаган иссиққина жон, Ҳароратга чулғанган сабот. Жунжикмасми борлиқ вужуди? Тополарми йилдирим танин? Сўздек юпун оламда худди Уяламан совқотмагани. Фурсатинг-у рухсатинг борми? Қанот боғлаб мавҳуми ўйга- Меҳрибони йўқ дарахтларни Иситгани чақирсам уйга. Ва улардан тизиб арғанун, Ижро этсам оҳангги қадим. Юрагимнинг томирида хун — Хазонларнинг қони оқадир... ____ @Nozima_Habibullayeva
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств