ТИЛАК
Шаҳнозага
Кулсанг –
Гул уйғониб, атир таралар,
Бемажол жонимга югуради ранг.
Қалбимни қон қилиб ётган яралар
Ғунчага айланар ҳар гал жилмайсанг.
Жилмай,
Табассум қил,
Қаҳ-қаҳ отиб кул,
Мушк-анбарга тўлсин самолар тоқи.
Қалбимда ҳар лаҳза очилсин бир гул,
Ҳаётим гулзорга айлансин токи...
20.07.2022
@nodir_jonuzoq