Смотреть в Telegram
​​ҚАЛАНДАР ИШҚИ Муҳаббатнинг саройи кенг экан, йўлни йўқотдим-ку, Асрлик тош янглиғ бу хатарли йўлда қотдим-ку. Карашма денгизин кўрдим, на нозлик тўлқини бордир, Ҳалокат бўлғусин билмай, қулочни катта отдим-ку. Ажаб дунё экан бу ишқ дунёси, аё дўстлар, Бу дунё деб, у дунёни баҳосиз пулга сотдим-ку. Унинг гулзорида булбул ўқиб қон айлади бағрим, Кўзимдан ёшни жў айлаб, аламлар ичра ботдим-ку. Қаландардек юриб дунёни кездим, топмайин ёрни, Яна кулбамга қайғулар, аламлар бирла қайтдим-ку. Муҳаббат осмонида гўзал Чўлпон эдим, дўстлар, Қуёшнинг нурига тоқат қилолмай ерга ботдим-ку. ЧЎЛПОН @nodir_ijod
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств