Смотреть в Telegram
​​"МУНОСИБ ТУҲФА" Бобурнинг энг ишонган беки, кейинчалик қарийб умрининг охиригача садоқат билан хизмат қилган, ҳарбий ишларида етук маслаҳатчи бўлган Қосимбек Бобур салтанати ишларига кўз олайтирган Аҳмад Танбални ҳам сийлаш лозимлиги, шу билан уни муросага келишини осонлаштириш учун туҳфа бериш зарурлигини ва бу муносиб туҳфа фақат Бобурнинг шахсий қиличи бўлиши мумкинлигини айтади. Бобур даставвал Қосимбекнинг бу таклифига рози бўлмайди, аммо у буни қайта-қайта илтимос қилгач, кейин рози бўлиб, шахсий қиличини Аҳмад Танбалга беради. Буни қарангки, тақдир тақозоси билан муҳорабалардан бирида Аҳмад томонидан зарб Бобурнинг бошига айнан шу қилич бмлан тушади. Бу ҳолатни Бобур асарида афсус билан қайд этиб, шахсий қуролни бировга бериш асло мумкин эмаслиги, хосияти йўқлигини таъкидлаган. ,,Манба: “Бобурнинг касаллик тарихи” китоби @nodir_ijod
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств