Смотреть в Telegram
Ипотека субсидияларини олиш учун аризаларни баҳолаш мезонлари ўзгарди Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан аризаларни кўриб чиқиш энди subsidiya.idm.uz махсус платформасида амалга оширилади. Ягона портал (my.gov.uz) орқали мурожаат қилинганда аризалар автоматик равишда унга йўналтирилади, давлат хизматлари марказлари эса мурожаат қилингандан кейин бир соат ичида уларни тизимга киритиши керак. Уларни баҳолашда ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғи (эри)нинг даромадлари билан бир қаторда энди кафиллик қилувчиларнинг яқин қариндошлари даромадлари ҳам ҳисобга олинади. Баҳолаш учун 12 ойгача бўлган давр учун ўртача даромаддан фойдаланилади. Аризаларни баҳолашда фойдаланиладиган ижтимоий мезонларнинг янги тизими тасдиқланмоқда (расмда). Telegram | YouTube
Telegram Center
Telegram Center
Канал