Смотреть в Telegram
Магнит бўронлари: нима учун улар ҳақида кўпроқ эшитмоқдамиз ва қачон тугайди? Сўнгги пайтларда қуёш фаоллиги сезиларли даражада ошгани боис, магнит бўронлари ҳақида кўп эшитяпмиз. Бу ҳолат Қуёшнинг табиий 11 йиллик цикли билан боғлиқ бўлиб, айни дамда циклнинг юқори фаоллик босқичига етиб келмоқдамиз. Бу давр мобайнида Қуёшдан юқори энергияли зарралар чиқиши ва чақнашлар кўпаяди, бу эса Ернинг магнит майдонига таъсир қилади ва магнит бўронларини келтириб чиқаради. Магнит бўронлари баъзи одамларда бош оғриғига олиб келиши, электрон қурилмалар эса, айниқса, сунъий йўлдошлар ва алоқа тизимларига зарар етиши мумкин. 2019 йилда бошланган Қуёш циклининг энг юқори нуқтаси 2025 йилда кузатилади. Шундан сўнг қуёш фаоллиги пасайишга бошлайди ва магнит бўронлари ҳам камаяди. Видео ва иллюстрацияларда Қуёшда содир бўладиган чақнашлар ҳамда уларнинг таъсирини кўришингиз мумкин. Telegram | YouTube
Telegram Center
Telegram Center
Канал