Смотреть в Telegram
Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон раҳбарлари "Яшил" энергияни ривожлантириш ва узатиш соҳасида стратегик шериклик тўғрисидаги битимни имзолади. Таъкидланишича, узатиладиган энергия — бу шамол ва қуёш энергияси бўлиб, қайта тикланадиган ва тоза манба ҳисобланади ҳамда иқлимга таъсирни юмшатиш имконини беради. Мамлакатлар қайта тикланувчи энергиянинг катта захираларига эга бўлиб, глобал энергетик ўзгаришларга салмоқли ҳисса қўшиши мумкинлиги таъкидланди. Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев кечаги нутқида Европага “яшил” энергия етказиш бўйича кўп томонлама битим имзоланишини маълум қилганди. Telegram | YouTube
Telegram Center
Telegram Center
Канал