Ассалому алейкум ҳурматли наркология хизмати филиал раҳбарлари Сизлардан 2024 йил 9 ойлик маълумотларни ёш кесимида қуйидаги 6 та жадвалга эътиборлик билан тўлдириб беришингиз керак. Муддати бугун 14 ноябр 2024 йил соат 13:00 га қадар кечиктирмасдан. Тайёр бўлган маълумотни Таиров Ж. телеграм личкасига юборишингиз сўралади. Шошилинч.
🎚️ Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази Сизларни 2024 йил 12 ноябр куни соат 11:00 да бошланадиган навбатдаги клиник конференциясига таклиф этади.
🤔 Клиник конференцияда бўлим мудирлари, нарколог, психотерапевт, тиббий психологлар қатнашадилар. Вилоят филиалларининг даволаш бўйича директор ўринбосарлари манфаатдор ходимларнинг (туман/шахар кабинетлардаги шифокорлар) тўлиқ иштирокини таъминлашга масъул хисобланади.