Нодир қўлёзмалар - халқимизнинг маънавий мероси | Ахсикент археология парки таркибидаги Янги Ахси қўлёзмалар марказига 100 та янги китоб келтирилди
Улар орасида Бобурий подишоҳ Аврангзеб Оламгир ташаббуси билан ёзилган нодир китобни 10 жузи мавжуд. Шунингдек, Алишер Навоийнинг «Ҳамса» асари, Фирдавсийнинг «Шохнома»си, Бедил, Фузулий ва Бобораҳим Машрабнинг янги девонлари ҳам 4000 та нодир қўлёзмалар фондидан ўрин олди.