Хитойнинг Жиангсу провинцияси делегацияси Наманганда
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги делегациянинг 2024 йил июлдаги Хитойга ташрифида Jiangsu Tonke Real Estate Co.,Ltd. компанияси президенти жаноб Ян Бо билан музокаралар олиб борилиб, компания билан Наманган ўртасида яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди.
Вилоят делегациянинг 2024 йил декабрдаги Хитойга ташрифида Пекинда ҳамкорликда инвестиция форуми ўтказилди ва ўндан ортиқ инвестициявий битимлар имзоланди.
Бугун жаноб Ян Бо бошчилигидаги делегация Наманганга ташриф буюрди. Вилоят инвестиция бошқармасида делегация аъзолари билан музокара олиб борилди.
Амалдаги келишувларга асосан лойиҳаларни қисқа муддатларда бошлаш, Наманганда янги компанияни рўйҳатдан ўтказиш, Янги Наманган шаҳарчасидан ер майдонларини танлаб олишга келишиб олинди.
Учрашув давомида меҳмонларга кўҳна Ахсикент, бу ердаги бунёдкорлик ишлари, Хитой фанлар академияси Археология институти билан ҳамкорликдаги қўшма экспедиция ҳақида маълумот берилди
Медиа Департамент