Ҳамма нарсани Аллоҳдан кўришда яхшилик кўп.
Кимдандир Сизга озор етса маҳзун бўлманг. Фақат англашга ҳаракат қилинг!
Сиз унга синовсиз, У Сизга. Ким синовни Аллоҳдан кўриб шикоятсиз ва чиройли сабрда бардавом бўлса, шунга яраша ажрни ҳам Аллоҳнинг Ўзи беради.
Аллоҳ хоҳламаса бутун дунё бирлашиб бизга қарши ёмонлик қилса ҳам зарар беролмайди. Бутун дунё йиғилиб яхшилик қилса ҳам, Аллоҳ буюрмаса бизга манфаат етмайди.
Яъни, бандалардан келадиган азият ҳам Аллоҳдан ажрланишимиз учун имконият, бандалар бир сабабчи холос. Аллоҳ хоҳламаса ҳечким ёмонлик қилиш тугул бармоғини ҳам қимирлата олмайди.
Аллоҳ учун сабр қилинг. Аллоҳнинг синовидан келажагингиз учун ибратланиб, бундан кейин эҳтиёт бўлинг.
Нимаики содир бўлмасин ҳикмати бор, биз учун албатта яхшиликка бўлишини доимо ўзимиз ёки бошқалар ҳаётида кўплаб исботларига гувоҳ бўлганмиз. Гўзал тоқатда мусибатнинг
ҳажмига яраша гўзал ҳикмати ва хойриёти узоқ кутдирмайди ин ша Аллоҳ.
Инсонларданмас, Аллоҳдан кўриб, сабр қилиб, эътибор бермаслик маъқул йўл. Ҳар кимнинг қилган яхшилиги ҳам, ёмонлиги ҳам ўзи учун. Яхши бўлишдан тўхтамаслигимиз нодир ҳолат. Жонига куймаганлар ёмонлик қилаверишсин. Вақти билан амалларига ярашасини олаверишади.
©️Muzdalifa
🌐 Muallemah |
🌐 Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum |
🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |
Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi