Смотреть в Telegram
Муҳрим
«Бизникилар ҳам Жо Байденни сайловдаги ғалабаси билан табриклаб қўйишса бўлади, назаримизда», — деб ёзибди Давлетовуз. Тўғри, аркадашимиз Эрдўғон табриклади, қардошимиз Тўқаев табриклади, ўртоқ Си Цзиньпин табриклади, ҳатто АҚШни кўрарга кўзи йўқ чавесча-боливарча…
АҚШ президенти сайлови билан боғлиқ бизга қизиқ охирги нарса – бизникилар Трампни президент этиб сайлангани билан қачон табриклашаркин? Каналим архивини қараб, 2020 йил 24 ноябрдаги постдан: “Бизникилар ҳам Жо Байденни сайловдаги ғалабаси билан табриклаб қўйса бўларди”, деган иқтибосни топдим. Ўшанда сайлов 3 ноябрда бўлганди, АҚШнинг янги сайланган президентини эса 24 ноябрда ҳам табрикламаган эканмиз.

Ўзи ўшанда Ўзбекистон томони Байденни президентликка сайлангани билан табрикламаган, шекилли. Ҳарқалай, тополмадим. Топганим – 2021 йил 21 январда Байденнинг президентликка киришгани муносабати билан табрик йўллангани ҳақидаги хабар бўлди. Агар ростдан ҳам президентликка сайлангани билан табрикланмаган бўлса, менимча, бунақаси Ўзбекистон-Америка муносабатлари тарихида бошқа бўлмаган бўлса ҳам керак. Афтидан, 2023 йилги Ўзбекистон президенти сайловидан кейин АҚШдан ҳам телеграмма келмаган, шекилли (тополмадим). Бунақаси ҳам, балки, аввал бўлмагандир.

Ўзи бу “табрик-табрик ўйини” жуда муҳим нарса ҳам эмас, шунчаки АҚШ билан боғлиқ бошқа қизиқ масаламиз йўқ-да. Шунчаки қизиқ – қачон, кимлардан аввал, кимлардан кейин табрикларкинмиз? Эрта ё кеч табриклашнинг ёки умуман табрикламасликнинг маъноси, баҳоси қандай бўларкин? Шунчаки қизиқ. Бор-йўғи шу. Ҳа-а, деб қўйиш учун.

UPD. Табрик кечикмайди, дейишяпти маҳаллий кузатувчилар. Ахир Трамп қулоғидан яраланиши билан хавотир билдирилган-ку, дейишяпти.
Telegram Center
Telegram Center
Канал