Смотреть в Telegram
Муҳрим
Муҳрим
Фейсбукдаги аюҳаннослар қанчалик асосли эканини ўрганиш мақсадида
бойсунлик
бир журналист экология вазири матбуот котиби ва Юнусобод ҳокими билан бирга Ҳасанбойга келса-да, аҳоли фикрини ўрганамиз деб юрганида йўлларидан ҳасанбойлик оқсоқоллар чиқиб қолса. Уларга: “Юнусободда иссиқхоналар дастидан ҳаво қолмади дейишяпти, шу гап ростми?”, деб савол беришганида, ҳалиги мўйсафидлар: “Бўлмаган гап, мана, нафас олиб турибмиз-ку, бунақа зўр ҳаво Шароф ака Рашидов даврида ҳам бўлмаган, мўътабар муҳтарамларимизга раҳмат! Интернетда ўтирган виждонсизлар гапираверади, улар ўзи Ҳасанбойга келганми-кўрганми? Фейсбуклардаги аюҳанносларга ишонманг”, деб қолса...
Бунақа репортаж бўлмайди, албатта. Ҳеч ким бунақа репортаж қилмайди.
Чунки... виждон бор.
Кунлар совиши билан ҳаво сифати ёмонлашганини ҳамма кўриб, билиб турибди.
Лекин бўлаётган гап-сўзлар қизиқ-да. Яшайверсак кўраверарканмиз.
Поделиться
Telegram Center
Канал
Присоед.