Смотреть в Telegram
“Ким олади-ё, шугинани-ё – 2025” танловига ҚИЗИМИЗНИНГ КЎНГЛИ ДЕБ... (Дабдабали тўй ўтказиб, абгор бўлган отанинг ҳасрати) Пайт келиб, бошлавордик эрка қизнинг тўйини, Банд этаркан бу ташвиш киши хаёл-ўйини. Қудажонлар чорлабди вакилларни бизлардан, Дейишибди: “Расход кўп, ҳиммат энди сизлардан...” Борса янга, холалар, бир уй экан шипшийдам, Бўм-бўш жойни тўлдирмоқ керак экан чекмай ғам. Ўлчаб учта хонани, учта гилам сотволдик, Спалнийга муносиб диван ҳам ола қолдик. Қизимизнинг кўнгли деб воз кечдик тинч онлардан, Нархи даҳшат мебелни изладик дўконлардан. “Ройсин” деган телевизор хурсанд қилди қизжонни, Ҳашаматли сандиқлар эзворди-ку ҳамённи. Тўлдирмоқ учун камин сотилди-я “Ласетти”, Чиқимлар ортган чоғда эски “Матиз” ҳам кетди... Юз кило гуруч дамлаб, ош бердик тўйхонада, Битта жонлиқ қолмади оғилу қўйхонада. “Чақирди"ни ўтказиб, эру хотин бўзлашдик, Ҳатто игна қолмабди, телбанамо сўзлашдик. “Чумчуқ бути йиртилмиш қарғага тақлид қилиб.” Биздек нодонлар ҳақда донолар айтган билиб. Кўпайиб кетди қарзлар, сотдик ҳашамдор уйни, Бошпанадан ажралдик, ўтказмоқ бўлиб тўйни. Ижарага пул йўқдир, ўйлаб, бошни қашлаймиз, Энди хотинжон билан палаткада яшаймиз... Ҳасан АБДУВОҲИДОВ, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Сирдарё вилояти ⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇 https://t.center/mushtumjurnali
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств