Смотреть в Telegram
Бақара сураси, 35-оят: 35. Ва: «Эй Одам, сен ўз жуфтинг ила жаннатни маскан тут. Унда хоҳлаган жойингизда бемалол енглар ва мана бу дарахтга яқинлашмангларки, у ҳолда золимлардан бўлиб қоласизлар», – дедик. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Одамга яна бир бор улуғ марҳамат қилди: жуфти Ҳаво билан унга жаннатдан жой ато этди ва у ерда фароғатда яшашини таъминлади. «…мана бу дарахтга яқинлашманглар…» деганидан уларга ҳамма нарсадан тановул қилишга рухсат бўлгани, фақатгина битта дарахтдан тановул қилишга рухсат бўлмагани маълум бўлади. Бу инсон ҳаётидаги ман қилинган нарсаларнинг намунасидир. Аллоҳ таолонинг инсонга баъзи нарсаларни ман қилиши – иродани мустаҳкамлаш учундир. Агар ман қилиш бўлмаса, инсон билан ҳайвоннинг орасида фарқ қолмайди. Манба: "Тафсири Ҳилол" 🗓 #kun_eslatmasi ✔️ @muallim_media
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств