5-модда. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик соҳасида Қорақалпоғистон Республикасининг ваколатлари
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик соҳасида қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси ихтиёрига берилади:
жамоат тартибини сақлаш масалалари бўйича, башарти бу масалалар ушбу Кодекс билан тартибга солинмаган бўлса, шунингдек табиий офатлар ва эпидемияларга қарши кураш масалалари бўйича маъмурий жавобгарлик белгилаш;
ушбу Кодекснинг
90,
109,
110,
161-моддаларига,
164-моддасининг иккинчи қисмига,
168-моддасига биноан бузилиши маъмурий жавобгарликка сабаб бўладиган қоидаларни белгилаш.
Каналага уланиш
👉 @mjtk_uz