49-2-модда. Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларини бажармаслик
Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларини бажармаслик, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Каналага уланиш
👉 @mjtk_uz