Смотреть в Telegram
346-2-модда. Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорни ижро этиш Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорни ижро этиш мазкур шахслар қайси чет давлат ҳудудига чиқариб юборилаётган бўлса, ўша чет давлатнинг ҳокимият вакилига уларни расмий равишда топшириш ёхуд чиқариб юборилаётган шахснинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан назорат остида мустақил равишда чиқиб кетиши йўли билан амалга оширилади. Агар чиқариб юборилаётган шахсни чет давлат вакилига топшириш Ўзбекистон Республикасининг мазкур давлат билан тузилган шартномасида назарда тутилмаган бўлса, чиқариб юбориш Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси томонидан белгиланадиган жойда амалга оширилади. Чет эл фуқаросини ёки фуқаролиги бўлмаган шахсни Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан ўтказиш пункти орқали чиқариб юбориш тўғрисида мазкур шахс қайси чет давлат ҳудудига (ҳудуди орқали) чиқариб юборилаётган бўлса, ўша чет давлатнинг ҳокимият вакиллари, агар Ўзбекистон Республикасининг ушбу давлат билан тузилган шартномасида назарда тутилган бўлса, хабардор қилинади. Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни маъмурий тарзда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорни ижро этиш далолатнома билан расмийлаштирилади.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств