Смотреть в Telegram
326-модда. Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарорни ижро этишга қаратиш Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарор, башарти ушбу Кодексда ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилигида ўзгача қоида белгиланмаган бўлса, чиқарилган пайтдан бошлаб ижро этилиши лозим. Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарор устидан апелляция тартибида шикоят берилган ёки протест билдирилган тақдирда бу қарор берилган шикоят ёки билдирилган протест қаноатлантиришсиз қолдирилгандан кейин ижро этилиши керак. Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида ундириб олинадиган жарима солиш тўғрисидаги қарор бундан мустаснодир. Жарима солиш тўғрисидаги қарор уни ихтиёрий равишда бажаришнинг ушбу Кодекснинг 332-моддасида белгиланган муддати ўтиб кетганидан кейин мажбурий равишда ижро этилади. Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарор уни чиқарган орган (мансабдор шахс) томонидан ижро этишга қаратилади.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств