Смотреть в Telegram
324-33-модда. Суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани қайтариш Суд қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризани, агар уни иш юритишга қабул қилиш ҳақидаги масалани ҳал қилишда қуйидагиларни аниқласа, қайтаради: 1) ариза ушбу Кодекснинг 324-30 ва 324-31-моддаларида белгиланган қоидалар бузилган ҳолда берилганлигини; 2) ариза белгиланган муддат ўтганидан сўнг берилганлигини ва уни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд эмаслигини; 3) муддатни ўтказиб юбориш сабаблари узрсиз эканлигини, шунга кўра ариза бериш учун ўтказиб юборилган муддатни тиклашга асос мавжуд эмаслигини. Аризани қайтариш тўғрисида ажрим чиқарилади. Суднинг аризани қайтариш тўғрисидаги ажрими устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Ушбу модда биринчи қисмининг 1 ва 2-бандларида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганидан сўнг ариза берган шахс ариза билан судга янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств