324-32-модда. Суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани иш юритишга қабул қилиш
Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмунига нисбатан ушбу Кодексда қўйилаётган талабларга риоя этилган ҳолда берилган ариза тегишли суднинг иш юритувига қабул қилинади.
Аризани суднинг иш юритувига қабул қилиш тўғрисидаги масала у судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай ҳал қилинади.
Аризани иш юритишга қабул қилиш тўғрисида суд ажрим чиқаради.
Ажримнинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга ушбу Кодекснинг 3248-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади.