Смотреть в Telegram
324-29-модда. Суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш асослари Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш асослари қуйидагилардан иборат: 1) суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатлар; 2) суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган ва мазкур иш бўйича қонунга хилоф ёки асослантирилмаган суд ҳужжати қабул қилинишига сабаб бўлган экспертнинг била туриб ёлғон хулоса берганлиги, гувоҳнинг била туриб ёлғон кўрсатувлар берганлиги, била туриб ёлғон таржима қилинганлиги; 3) суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ажрими билан аниқланган ҳолатлар, яъни ишда иштирок этувчи шахснинг ёки унинг вакилининг ёхуд судьянинг мазкур ишни кўриш чоғида содир этилган жиноий қилмишлари; 4) жиноят ишлари бўйича суднинг ёки фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёхуд иқтисодий суднинг мазкур иш бўйича суд ҳужжатини қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳужжати ёки бошқа органнинг қарори ёхуд бошқа ҳуқуқий ҳужжати бекор қилинганлиги.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств