Смотреть в Telegram
MJTK | O‘zbekiston Respublikasi
324-18-модда. Кассация шикоятини (протестини) кўриб чиқиш учун кассация инстанцияси судига киритиш тўғрисидаги ажрим мазмуни Шикоятни (протестни) иш билан бирга кассация инстанцияси судига кўриб чиқиш учун киритиш тўғрисидаги ажримда қуйидагилар кўрсатилиши керак: 1) суд ишининг рақами, ажрим чиқарилган вақт ва жой; 2) ажрим чиқарган судьянинг фамилияси, исми ва отасининг исми; 3) кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми); 4) биринчи ва апелляция инстанцияси судининг номи ва улар томонидан қабул қилинган суд ҳужжатларининг қисқача мазмуни; 5) кассация шикоятининг (протестининг) қисқача мазмуни; 6) шикоятни (протестни) кассация инстанцияси судига кўриб чиқиш учун киритиш асослари. Судья кассация шикоятини (протестини) кассация инстанцияси судида кўриб чиқиш учун киритиш билан бир вақтда шикоятни (протестни) берган шахснинг илтимосномасига кўра низолашилаётган суд ҳужжатининг ижросини кассация тартибидаги иш юритиш тамомлангунга қадар тўхтатиб туришга ҳақли.
Поделиться
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств
Запустить