Смотреть в Telegram
324-9-модда. Апелляция инстанцияси суди қарорининг кўчирма нусхасини юбориш (топшириш) Апелляция инстанцияси судининг қарори чиқарилганидан кейин унинг кўчирма нусхаси ўзига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор чиқарилган шахсга, маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида баённома тузган органга уч суткагача бўлган муддатда топширилади ёки юборилади, шунингдек жабрланувчига ўз сўровига биноан ушбу муддатда топширилади ёки юборилади. Суднинг маъмурий қамоққа олиш ёки маъмурий тартибда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарори устидан берилган апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиш натижалари юзасидан чиқарилган қарор у қабул қилинган куни қарорни ижро этувчи органнинг, мансабдор шахснинг, шунингдек ўзига нисбатан қарор қабул қилинган шахснинг ва жабрланувчининг эътиборига етказилади.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств