319-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида берилган шикоят ёки билдирилган протестни кўриб чиқиш
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусидаги берилган шикоят ёки билдирилган протестни ваколатли органлар (мансабдор шахслар), шикоят ва протест тушган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида кўриб чиқадилар.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида берилган шикоят ёки билдирилган протестни кўриб чиқиш пайтида орган (мансабдор шахс) чиқарилган қарорнинг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор устидан шикоят ёки протест жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади ва унинг натижаларига кўра, ушбу Кодекснинг 321-моддасида назарда тутилган қоидаларга биноан қарор қабул қилинади.