Смотреть в Telegram
311-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарорни эълон қилиш ва унинг нусхасини бериш Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор ишни кўриб чиқиш тугаши биланоқ дарҳол эълон қилинади ва у чиқарилган пайтдан эътиборан қонуний кучга киради. Қарорнинг нусхаси уч кун ичида устидан шу қарор чиқарилган шахсга, шунингдек ўзининг илтимосига кўра жабрланувчига топширилади ёки жўнатилади. Қарорнинг нусхаси тилхат билан берилади, башарти қарорнинг нусхаси жўнатилса, бу ҳақда ишга тегишли ёзув ёзиб қўйилади. Ўқотар қуроллар, шунингдек ўқ-дорилар хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан ишониб топширилган ёки корхона, муассаса, ташкилот томонидан вақтинча фойдаланиш учун берилган шахсларга нисбатан ушбу Кодекснинг 185-моддасида, 220-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар юзасидан чиқарилган қарорнинг нусхаси маълумот учун тегишли корхона, муассаса ёки ташкилотга, мазкур шахснинг ўқотар қуролдан фойдаланишини тақиқлаш масаласини кўриб чиқиш учун эса ички ишлар органига юборилади.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств