Смотреть в Telegram
287-модда. Маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар (мансабдор шахслар) Маъмурий йўл билан ушлаб туриш бу ишга Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан ваколат бериб қўйилган органлар (мансабдор шахслар) томонидангина амалга оширилиши мумкин, чунончи: 1) ушбу Кодекснинг 47-4, 47-5, 51-2, 51-8, 51-9, 54, 56, 57, 58, 61-моддаларида, 61-1-моддасининг биринчи қисмида, 70-1, 90, 901, 91, 92, 94, 113, 114, 115, 116, 1161, 116-2, 117-моддаларида, 118-моддасининг учинчи қисмида, 121, 122, 123, 125, 125-1, 126, 127, 128, 128-1, 128-2, 128-3, 128-4, 128-5, 128-6, 129, 130, 131, 133, 134, 135, 135-1, 136, 137, 138, 141, 142-моддаларида, 144-моддасининг учинчи қисмида, 146-моддасида, 147-моддасининг биринчи қисмида, 152-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 154, 156-моддаларида, 164-моддасининг тўртинчи қисмида, 170-моддасида, 176-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 176*3-моддасида, 176-4-моддасининг иккинчи қисмида, 183, 184-1, 184-2, 184-3, 185, 185-1, 185-2, 185-3,186, 187, 188, 188-3,189, 189-1, 190, 191, 192, 194, 195, 198, 199, 201, 202-1, 203, 204, 205, 209, 209-1, 210, 218, 220, 224-моддаларида, 225-моддасининг биринчи — учинчи қисмларида, 2251, 228, 239, 240, 241-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда — ички ишлар органлари томонидан. 2) ушбу Кодекснинг 184-2, 184-3, 196-1, 224, 224-1, 224-2-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда — чегара қўшинлари томонидан; 3) ушбу Кодекснинг 61, 198-моддаларида, 2101-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда — шу қўриқланадиган объект жойлашган ердаги ҳарбий соқчиликнинг катта мансабдор шахси томонидан; 4) Қуролли Кучлар ва чегара қўшинларининг транспорт воситаларини бошқарувчи ҳайдовчилар ёки бошқа шахслар ушбу Кодекснинг 125, 125-1, 126, 127, 128, 1281, 128-2, 128-3, 128-4, 128-5, 128-6, 129, 130, 131, 133, 134, 135, 1351, 136, 137, 138, 141-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган тақдирда — ҳарбий автомобиль инспекциясининг мансабдор шахслари томонидан; 5) ушбу Кодекснинг 60-моддасида, 69-моддасида (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бундан мустасно), 701, 77, 79, 81, 82, 83, 84, 90, 90-1, 91, 92, 93, 94, 198-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда — Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органларининг мансабдор шахслари томонидан; 5-1) ушбу Кодекснинг 77-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 79-моддасида (ўрмон фонди ерларига оид қисмида), 83, 84-моддаларида (ўрмон фонди ерларига оид қисмида), 90-моддасининг биринчи қисмида (ўрмон фонди ерларига оид қисмида) назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда — Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси органларининг мансабдор шахслари томонидан; 6) ушбу Кодекснинг 90-1, 184-2, 184-3, 185-1, 189, 189-1, 198, 227, 227-1 — 227-27-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда — божхона органлари ходимлари томонидан; 7) ушбу Кодекснинг 194, 204, 205-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда — ҳарбий патруль томонидан; 8) ушбу Кодекснинг 152-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида (радиоэлектрон воситаларни ёки юқори частотали қурилмаларни сотиш ёхуд ўзгага доимий ёки вақтинчалик фойдаланиш учун бериш қисми), 164-моддасининг тўртинчи қисмида, 165-1, 166, 170-моддаларида, 176-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 176-3-моддасида, 176-4-моддасининг иккинчи қисмида, 186-1, 198-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда давлат солиқ органларининг, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмаларининг мансабдор шахслари томонидан»; 9) ушбу Кодекснинг 54, 61, 185-1, 194-1, 195-1, 198-моддаларида, 210-1-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда — Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларининг мансабдор шахслари томонидан.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств