262-модда. Божхона органлари
Божхона органларига ушбу Кодекснинг 227, 227-1, 227-2, 227-3, 227-5, 227-6, 227-7, 227-10, 227-11, 227-12-моддаларида, 227-13-моддасининг учинчи қисмида, 227-16-моддасининг биринчи қисмида, 227-22-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Божхона органларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари божхона органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима тариқасидаги маъмурий жазо чорасини қўллашга ҳақлидир.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўришга ҳамда жарима тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга божхона органларининг божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга оширадиган бош инспекторлари, катта инспекторлари (инспекторлари) ҳақлидир