Смотреть в Telegram
MJTK | O‘zbekiston Respublikasi
245-7-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси органлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси органларига ушбу Кодекснинг 74-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 75, 76-моддаларида (сунъий сув иншоотлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурсларидан фойдаланишга оид қисми), 87-моддасида (қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиши техникасига оид қисми), 89 ва 89-1-моддаларида (қишлоқ ва сув хўжалигига оид қисми), 92-моддасида (наслчиликка оид қисми), 104-1, 104-2-моддаларида, 107-моддасида (қишлоқ хўжалигига оид қисми), 112-моддасида, 125-моддасининг бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмларида, 135, 139, 140, 141-моддаларида (қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиши техникасига оид қисми), 176-1-моддасида (қишлоқ ва сув хўжалигига оид қисми), 200, 212, 213, 214, 227-14-моддаларида (қишлоқ ва сув хўжалигига оид қисми) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазоларни қўллашга Инспекция бошлиғи ва унинг ўринбосарлари, Инспекция ҳудудий бошқармаларининг ҳамда Инспекция туманлар (Қувасой шаҳар) бўлимларининг бошлиқлари ва бошлиқ ўринбосарлари ҳақлидир.
Поделиться
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств
Запустить