245-3-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органлари
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органларига ушбу Кодекснинг 101 (умумий фойдаланишдаги электр ва газ тармоқлари ҳамда электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш асбобларига оид қисмида), 198-1 ва 198-2-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазо қўллашга суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижросини амалга ошириш ваколати берилган Бюро органлари мансабдор шахслари ҳақлидир.