Смотреть в Telegram
227-18-модда. Муайян божхона режимига жойлаштирилган товарлар ва транспорт воситалари билан ғайриқонуний операцияларни амалга оширганлик Товарлар ва транспорт воситалари билан ғайриқонуний операцияларни амалга ошириш, уларнинг ҳолатини ўзгартириш, улардан божхона режимига номувофиқ тарзда фойдаланиш, худди шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, божхона режимининг бошқа талаблари, чеклашлари ва шартларига риоя қилмаслик, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Муайян божхона режимига жойлаштирилган товарлар ва транспорт воситаларини ушбу божхона режими талабларига мувофиқ бўлмаган тарзда тасарруф этиш, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств