Смотреть в Telegram
167-модда. Видеоёзувли кассеталарни сотиш ва видео муассасаларнинг ишлаш қоидаларини бузиш Эксперт комиссияси баҳоламаган видеоёзувли кассеталарни сотиш — видео кассеталарни мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Тегишли рухсат олмай туриб видео муассасаларни (видеоёзувли кассеталарни ижарага бериш пунктлари, видеозаллар, кабель телевидениеси студияларини) очиш ёки бундай муассасаларни ёпиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан кейин ҳам уларнинг фаолиятни давом эттириши — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Видео муассасаларда эксперт комиссияси баҳоламаган видеоёзувли кассеталардан фойдаланиш — видеоёзувли кассеталарни мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Ушбу модданинг биринчи, иккинчи ёки учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — видеоёзувли кассеталарни ва видео аппаратурани мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Каналага уланиш 👉 @mjtk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств