Смотреть в Telegram
144-модда. Транспортда чиптасиз юриш Йўловчининг транспортда чиптасиз юриши, ўн ёшдан ўн олти ёшгача бўлган болаларни чиптасиз олиб юриш: а) шаҳар атрофига қатнайдиган поездларда, — базавий ҳисоблаш миқдорининг бешдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади, б) маҳаллий ва узоқ масофага қатнайдиган поездларда, — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Шаҳар атрофига қатнайдиган поездларда, маҳаллий ва узоқ масофага қатнайдиган поездларда беш ёшдан ўн ёшгача бўлган болаларни чиптасиз олиб юриш — базавий ҳисоблаш миқдорининг бешдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Йўловчиларнинг самолётда чиптасиз юриши — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Шаҳарлараро қатнайдиган автобусда чиптасиз юриш — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Йўловчининг троллейбусда, трамвайда, шаҳар ичида ва шаҳар атрофига қатнайдиган автобусда чиптасиз юриши — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Каналага уланиш 👉 @mjtk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств