Смотреть в Telegram
99-модда. Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни бузиш Лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ишлари бажарилаётганда талабларни бузиш, шунингдек қурилиш соҳасида назорат қилиш ва йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияларининг кўрсатмаларини бажаришдан бўйин товлаш ёки ўз вақтида бажармаслик (бундан якка тартибдаги уй-жой қурилиш объектлари мустасно), — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Бинокорлик материалларини, конструкцияларини ва буюмларини ишлаб чиқаришда техник регламентлар талабларини бузиш, — мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, — мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Қурилиши тугалланган бинолар ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш қоидаларини, аҳоли пунктларининг ва аҳоли пунктлариаро ҳудуднинг бош режаларини, уларни режалаштириш ва қуриш лойиҳаларини, маданий мерос объектлари жойлашган ҳудудларни реконструкция қилиш режаларини бузиш, даҳаларни, мавзеларни ва шаҳарларнинг саноат зоналарини, қишлоқ аҳоли пунктларини қуриш ва ободонлаштириш сифатини, шунингдек бинолар ва иншоотларнинг архитектура ечимларини бузиш, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан йигирма беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — қирқ бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Объектларни давлат экспертизасининг лойиҳа-смета ҳужжатларига, шу жумладан иш ҳужжатларига доир ижобий хулосасисиз, шунингдек қурилиш соҳасида назорат қилиш ва йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияларининг рухсатномасисиз қуриш, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — эллик бараваридан етмиш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Ушбу модданинг еттинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан қирқ бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етмиш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ биноларни, иншоотларни ёки бошқа объектларни қуришга, реконструкция қилишга ва капитал таъмирлашга тақиқлар (чекловлар) белгиланган зоналарда шундай ишларни амалга ошириш, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан етмиш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етмиш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Каналага уланиш 👉 @mjtk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств