Риштонда қайнона суд қарори ижросини таъминламаслик учун "ҳийла" ишлатди
Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг ҳужжатига кўра, даъвогар М.Н.ни жавобгарлар Б.Н. ва бошқаларга нисбатан келин бўлиб тушган хонадонга мажбурий тартибда киритиш белгиланган эди ва бу ижро иши Бюронинг Боғдод туман бўлими иш юритувига келиб тушган.
Келин ушбу хонадонда оила аъзолари билан биргаликда яшаш истагида бўлса-да, номаълум сабабларга кўра қайнона суд қарорига тиш-тирноғи билан қаршилик қилди.
Навбатдаги мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, уй эгалари ва суд қарори ижросига қаршилик қилади ва шу жараёнда хонадон бекаси "қайнона"нинг қўштирноқ ичида мазаси қочади, яъни у ўзини ҳушидан кетгандай кўрсатиб, ерга йиқилади.
Бироқ, Бюро органлари томонидан мажбурий ижро ҳаракатларини амалга ошириш жараёнида юз бериши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳодисалар олдини олиш мақсадида, ижро ҳаракатлари жараёнига тегишли ташкилот ва органлар, шу жумладан, тез тиббий ёрдам вакиллари ҳам жалб этилади.
Ижро ҳаракатлари амалга оширилаётган жойда иштирок этаётган тиббиёт ходимларининг хулосасига кўра, фуқаро Л.Н.нинг соғлиги яхши эканлиги, ҳуши жойида эканлиги маълум бўлади.
Ижро ҳаракатлари даврида, келин уйга киритилиши таъминланди ва "актриса" қайнонанинг ҳийласи иш бермади.
Қўшилинг:
https://t.center/medianews7